КЎКЛАМ СОҒИНЧИ
Ўлкамизга баҳор фасли кириб келмоқда. Кўкламни соғинган ташна қалблар шу кунларга етказганига шукроналар айтишмоқда.
Фасли баҳорнинг тансиқ таоми сумалакни тайёрлашда кўпчиликнинг меҳнати зарур. Айниқса, маҳалла аҳлининг бирдам ва ҳамжиҳат бўлишида ҳам бу яхши анъана катта аҳамиятга эга.
Беруний маҳалла фаоли Ёқутхон Одилова бошчилигида МФЙ раиси Онахон Раҳимова, масъул котиб Саида Сиддиқова, фаоллардан Тожихон Акбарова, Бахтиёр Одилов, фахрийлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчи Матлуба Тўхтабоевалар ташаббуси билан кўп қаватли уйларда сумалак тайёрланди. Дошқозонда ош дамланиб, кекса-ю ёш дастурхонга таклиф қилинди. Туман маданият бўлими хонандалари маданий хизмат кўрсатишди.
Саховат тадбири давомида баҳорги юмушлар режалаштириб олинди, бу йил баракотли келиши тиланди.
****
Байналмилалчи жангчи фахрийлар туман кенгаши раиси ўринбосари Маҳмуджон Тўраев ҳар йили сумалак тайёрлаб, жангчи фахрийлар хонадонларига тарқатади. Бу йил ҳам шундай бўлди. Холисхон ая Тўраева бошчилигида тайёрланган сумалакка кўпчиликнинг оғзи тегди. Бундан жангчи фахрийлар оилалари мамнун бўлишди.

