«ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРСИЗ – СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ!»
Муассасамизда маънавий-маърифий тадбирлар, семинар ва давра суҳбатлари, учрашувлар доимий равишда ўтказиб келинади. Яқинда ташкил қилинган туман миқёсидаги «Зарарли одатларсиз – соғлом ҳаёт сари!» мавзусидаги семинар мактаблардаги бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раислари учун тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этди.
Семинар аввалида мактаб ўқитувчилари Альфия Нигматзянова, Наргиза Нишонова, Наргиза Зиёева, Раъно Сайфиддиновалар томонидан «Соғлом ҳаёт тарзи ва зарарли одатлар», «Зарарли одатлар ва ўқувчилар», «Китоб – қалб гавҳари, кўнгил зийнати» мавзуларида очиқ дарслар ва давра суҳбатлари уюштирилди. Шунингдек, «Қизларжон» клуби фаолияти юзасидан иш ҳужжатлари йиғилганларга намойиш этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафисахон Мамасолиева иштирок этиб, семинарнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Семинарни ташкил этишда мактабнинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳалима Пўлатова жонбозлик кўрсатди.
Гулбаҳор АҲМЕДОВА,
6-мактаб ўқитувчиси.

