ФОШ БЎЛГАН ФИРИБГАРЛИК

Қўлимга келиб тушган навбатдаги тергов иши билан танишар эканман, беихтиёр машҳур боксчи Майк Тайсоннинг энг сўнгги жанги (ўша учрашувда мағлубиятга учраган) хаёлимдан ўтди. Ўша тўқнашувни кузатган таниқли жур-налист берган ушбу таъриф ёдимда қолган: «Майк аввал ҳалол ютмоқчи бўлди, буни эплолмагач, нопок йўлларга ўтди, буям иш бермагач, буткул бокс тушишни хоҳламади».

…Ҳамюртимиз М.Ш.нинг фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкига эга чиқишдек жиноятга қўл уришига ўзининг курсдош дўсти Д.Н. сабаб бўлди. Тўғри, у бу кўчага тўғридан-тўғри йўлламаган. Бироқ, кураш бўйича тренерлик фаолиятига рухсатнома олиш учун имтиҳондан ўта олмагани, шу ишда ёрдам беришини сўраб қўнғироқ қилганда, М.Ш.нинг калласига мана шу режа келади. Яъни, дўстига ўзининг шахсий компьютерида сохта сертификат тайёрлаб бериш ва уни 100 АҚШ доллари эвазига пуллаш.

М.Ш. ўйлаган барча қинғир иш «хамирдан қил суғургандек» силлиқ кўчди. Токи, Д.Н. иш фаолиятини бошлаган муассасада «Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази»дан текширувчилар келгунча қадар.

Мазкур жиноий иш атрофлича ўрганиб чиқилди. М.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топилди. Айблов хулосаси туман прокуратурасига тақдим қилинди.

Илёсхон ХЎЖАНОВ,

туман ИИБ ТБ терговчиси.