КОРРУПЦИЯГА БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида қатнашиши, аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятни амалга ошириши ҳамда мувофиқлаштириши белгиланган. Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳамда уларнинг лойиҳаларидаги коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва лойиҳаларнинг таҳлилини амалга ошириши, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриши, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши, коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши кўрсатилган.

Ушбу Қонуннинг 14-моддасида эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда, шунингдек, давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоат-маслаҳат органлари фаолиятида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши кўрсатиб қўйилган.

Шундай экан, ваколатли органлар ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролар қонунда кўрсатилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда бу жирканч иллатга қарши курашмоғи лозим. Шундагина Ватанимизнинг тараққиётига катта ҳисса қўшган бўламиз.

Эмиль МУРТАЗИН,

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими бошлиғи.