БАҲС-МУНОЗАРАЛАР БИЛАН
Худди шундай давлат гранти «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан ҳам қўлга киритилган бўлиб, «Китобсиз келажак йўқ!» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирларда иштирок этувчиларнинг сафи кенгайиб бормоқда.
Бу 22 февраль куни Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилган «Ёшлар ва китобхонлик: анъанавий ва замонавий усуллар» мавзусидаги семинар-тренингда ҳам ёрқин намоён бўлди.
Тадбирда лойиҳа раҳбари, «Уйчинома» газетаси муҳаррири Муҳаммадали Қамбаров, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова, «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, 26-мактаб қошидаги туман АРМ мутахассиси Каримахон Сойиббоевалар мавзуга доир фикр-мулоҳазалар билдириб, ёшларни китобхонликка чақирдилар.
Лойиҳа координатори Абдулҳаким Нишонов томонидан ўтказилган тренингда тумандаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактаблардан келган юздан ортиқ китобхон ўқувчининг қатнашиши баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Тадбир ниҳоясида семинар-тренингда фаол қатнашган китобсеварлардан ўндан ортиғи ҳамда мавзуга доир иншолар ёзган Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиларидан Мафтуна Аҳмаджонова, Гулжаҳон Абдулазизова, Гўзал Абдувалиеваларга китоблар совға қилинди.
Ҳар икки тадбирда туман маданият ва аҳоли дам олиш марказининг «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари Комилжон Неъматов, Авазбек Насриддиновлар ижросида янграган қўшиқлар кўтаринкилик бағишлади.
Лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш истагида бўлганлар www.uychinoma.uz веб-сайтига киришлари мумкин.

