МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Мактабларда «Математика ва информатика фанлари ойлиги» муваффақиятли якунланди.

Таълим рус тилида олиб бориладиган 6-мактабда ташкил этилган очиқ дарслар ҳамда турли тадбирлар ўқувчиларнинг бу фанларга бўлган қизиқишларини ошириб, билимларини бойитишга хизматга қилди.

Математика фани ўқитувчиси  Ойшахон Иномова 6,7,9-синфлар ўқувчилари билан «Бир соат математика» мавзусида ўтказган танловда ота-оналар ҳам иштирок этиб, фарзандларининг қандай билим олишаётганини кузатдилар. Бунда 9-«Г» синф ўқувчилари ғолибликка эришишди. Сардор Ҳасанов, Абдураҳим Боймирзаев, Ҳумоюн Муродуллаев, Аҳрор Нўъмонжонов, Диёрбек Жалолов, Бобур Зокиров каби билимдон ўқувчилар ҳозиржавоблиги билан ажралиб турди.

Муаллима Барно Нўъмонованинг 7-синфда «Ўзбекистоннинг буюк олимлари» мавзусидаги очиқ дарси, 8-«А» синф раҳбари Альфия  Нигматзянованинг «Гиёҳванд моддаларнинг ёшлар ўртасида тарқатилишига қарши кураш ойлиги» муносабати билан ўтказган «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» мавзусидаги  тадбири ҳам унда иштирок этганларда катта таассуротлар қолдирди.