Зулфияхонимга ўхшагим келар
Шеъриятга илк бор ташладим қадам,
Ватаним ҳақида тебратдим қалам,
Кўнглимда йўқ сира дард, қайғу, алам,
Зулфияхонимга ўхшагим келар.
Дилдаги сўзларни шеърга соламан,
Гоҳида туганмас ўйга толаман,
Ватанимга содиқ бўлиб қоламан,
Зулфияхонимга ўхшагим келар.
Ойдина ЭРГАШЕВА,
11-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

