Баҳор
Шўх булбуллар сайраса,
Боғда гуллар ғунчалар.
Баҳор келди оламга,
Ҳиди хушбўй шунчалар.
Гўзалликда танҳосан,
Яна келдинг, баҳорим.
Тонгда булбул сайраса,
Завққа шошар наҳорим.
Худди келинчак каби
Оппоқ либос ярашар,
Ранг-баранг товланганда,
Қаранг, кўзим қамашар.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

