ЭНГ НАМУНАЛИ КОМИССИЯ

Яқинда туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан «Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг асосий мақсади истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш орқали аҳолининг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, инсон соғлиғи ва ҳаёти учун хавф туғдирувчи сифатсиз товар ва хизматларнинг ички истеъмол бозорида сотилишининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи)лар масъулиятини ошириш борасида жамоатчилик назоратини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилди.

Танлов якунига кўра, Ўнҳаят маҳалласидан Муҳайё Ҳамидова 1-, Гумбаз маҳалласидан Дилором Ҳайдарова 2-, Қўрғонча маҳалласидан Аҳрорбек Мамадаминов 3-ўринларни эгаллашди. Уларга туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг «Ташаккурнома»си ҳамда эсдалик совғалари топширилди.