КЎРГАЗМАЛАР НАМОЙИШИ
Байрам арафасида мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича «Зулфияхоним издошлари» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Коллежимизда бўлиб ўтган мазкур тадбир аввалида иқтидорли қизларнинг ижодий ишлари бўйича кўргазмалар ташкил этилди. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши ўрганилди, «Қизлар клуби»га оид фотокўргазмалар, тикувчилик, тўқувчилик, каштачилик, биссер қадаш, расм, назм ва наср ижод намуналари бўйича кўргазмалар намойиши, «Зулфияхоним издошларимиз» мавзусида тўгарак машғулоти ҳам бўлди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева, «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар иштирок этдилар.
Марҳабо ХОЛБОЕВА,
Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси.

