ФАХРЛИ ЎРИНДА
Моҳирахон Абдуллаева энг фаол ва намунали бошланғич партия ташкилоти (БПТ) раисларидан. У Муборак МФЙ БПТ раиси бўлиш билан бирга фидойи устоз ҳамдир. Бир неча йиллардан буён 10-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. Унинг дарс ишланмаси таълим вазирлигининг порталида ғолиб бўлган. Мактаб бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раислигини ҳам моҳирлик билан олиб боряпти. 2016 йили «Энг яхши бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси» кўрик-танловининг вилоят босқичида иккинчи ўринни қўлга киритган. «Ораста қизлар», «Қизларжон» клуби ишлари республикада оммалаштирилган.
Яқинда Моҳирахон партиямиз томонидан ўтказилган «Йилнинг энг фаол адолатчи аёли» республика кўрик-танловида муваффақиятли қатнашиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади. Уни бу ғалабаси билан қутлаймиз.
Фаридахон ОТАХОНОВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.

