ЯНГИЛИККА ИНТИЛУВЧАН
Умида Адҳамова 8-мактабгача таълим муассасасининг ёш, изланувчан тарбиячиларидан. У атроф олам, расм, қуриш-ясаш, мусиқа, жисмоний тарбия, нутқ ўстириш, бадиий адабиёт, лой, кўнгил очиш ўйинлари каби машғулотларни ўтишда турли ноанъанавий усуллардан самарали фойдаланмоқда.
-Ҳар бир бола бир дунё, -дейди Умида. -Улар билан яқин дўстдай суҳбатлашиб, қалбларига йўл топишга ҳаракат қиламан. Нафақат ўзбек тилида, балки рус ва инглиз тилларини ҳам ўргатиб боряпман.
Янгиликка интилувчан тарбиячи Умида Адҳамованинг математикадан «Шакли бир хил, ўлчами ҳар хил бўлган буюмлар» мавзусидаги машғулоти унда иштирок этган ҳамкасблар томонидан ҳам яхши кутиб олинди.

