ДАФКУНДОЧИЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ

Дафкундо спорт тури туманимизда ҳам оммалашиб, ривожланиб бормоқда. Тажрибали мураббий Замира Комилованинг шогирдлари республика миқёсидаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, туманимизга шараф келтиришмоқда.

Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган саралаш мусобақасида Замиранинг шогирдлари – 5-мактаб ўқувчиларидан Райҳона Акрамжонова, Дилнавоз Раҳматуллаева, Шоира Турғунбоева, Фаёзбек Аҳмаджонов, Яҳёбек Абдурасулов, Раҳмонжон Холматжонов, Миркомил Турсунпўлатов, Мирзоҳид Турсунпўлатов, 25, 46-мактаблар ўқувчилари Машҳура Тоҳирова, Азизбек Қирғизалиев, 30-МТМ тарбияланувчиси Аббос Мамадураимовлар фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

Энди улар Қозоғистонда бўлиб ўтадиган мусобақада қатнашадилар.

Адиба АБДУРАҲМОНОВА,

Уйчи спорт коллежи ўқитувчиси.