Табаррук ва буюк

Мунис аёл, табаррук она,

Сиз борсизки олам мунаввар.

Меҳрибонсиз мисли фаришта,

Сиз бор ерга йўлолмас хатар.

Қуёш тафтин олганми сиздан,

Гоҳи ўйлаб сураман хаёл.

Бир қўлида дунёни тутган,

Матонатли муқаддас аёл.

Нодира-ю Кумушбибига,

Қиёс этгум келади сизни.

Бағрингиз кенг, доим меҳр-ла

Болам дейсиз ҳар ўғил-қизни.

Таърифингиз куйламоқ учун

Сўз тополмай бу кун тилим лол.

Табарруклар ичра табаррук,

Сиз буюксиз, муқаддас аёл!

Замира СОТИВОЛДИЕВА,

10-мактаб ўқитувчиси.