НАВРЎЗОЛДИ ТАДБИРЛАР

Туман «Баркамол авлод» болалар марказида Наврўз байрамига бағишланган тадбир ғоятда шукуҳли ўтди.

-Марказимизда 20 та тўгарак мавжуд бўлиб, уларда беш юзга яқин ўқувчи бадиий ижодиёт, экология ўлкашунослик, техника йўналишларидаги машғулотларда қатнашмоқда. Барча тўгарак аъзолари ҳам тадбирда фаоллик кўрсатди. Айниқса, фаолларимиздан Насиба Иномова, Дилноза Йўлдошева, Хуршида Тоштемироваларнинг жонбозлиги мақтовга лойиқ.