ЙЎЛ ҚОИДАСИ – УМР ФОЙДАСИ
Маълумки, транспорт восита-ларининг сони ва йўлларда ҳаракат жадаллиги йил сайин ўсиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, содир этилаётган ҳодисаларнинг оқибатларига, уларнинг юзага келиш шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш лозимлигини тақозо қилади.
«Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни» ҳамда «Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги» муносабати билан туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт инспектори Фахриддин Жўраев, туман ИИБ ЖТСБ инспектори Равшан Артиковлар иштирокида туманимиздаги 1, 6, 36, 40-мактабларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларга йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Раҳимжон УСМОНОВ,
1-мактаб ўқитувчиси.

