Соғиндим
Баҳорой, келдингми, азизам?
Сени узоқ кутдим интизор.
Қишнинг эртагида чарчадим,
Ифорингни соғиндим, Баҳор.
Оппоқ куйлакдаги бодомни,
Болари қўшиғин тонг саҳар,
Бинафша гулида кўк гилам,
Қирларингни соғиндим, Баҳор.
Ариқ бўйидаги ялпизлар,
Жийда гули таратган ифор,
Кўк сўраган Муҳаммад Юсуф,
Кўкламойинг соғиндим, Баҳор.
Ҳар кўчада сумалак иси,
Ҳар гўшада ашула, ашъор.
Келинлардек безанган замин,
Наврўзингни соғиндим, Баҳор.
Абдулла ШЕРМАТОВ.

