ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
Наврўз байрами арафасида Баландариқ МФЙ ҳудудида тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш биноси қурилиши бошланди.
«Бунёдкор Махсудбек файз» фермер хўжалигининг тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш цехи 0,37 га. жойни эгаллаб, лойиҳанинг умумий қиймати 2 300 000 АҚШ долларини ташкил этади. Бу ерда йилига 100 миллион дона шприц, 40 миллион дона тиббиёт қўлқопи, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқарилади. Бино омборхонаси, идора ходимлари учун офис ва меҳмонхона қурилиши ҳам режалаштирилган.
Бинонинг дастлабки пойдевори қўйилишида туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, туман прокурори в.б. Воҳиджон Нишонов, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, маҳалла нуронийлари, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Улар қурилаётган мазкур бино пойдевори мустаҳкам бўлиши ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишини тиладилар.

