ТИНГЛОВЧИЛАР МАҲОРАТИНИ ОШИРИБ…
Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, педагогик маҳорати ва касбий малакасини ошириш учун доимий ҳаракатдаги ўқув семинарининг ташкил этилиши ўқитувчиларимизнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини ўз фаолиятларида қўллашларига замин ҳозирламоқда.
16-мактабда тумандаги 3, 11, 13, 16, 20, 29, 35, 44-мактабларнинг рус тили фани ўқитувчилари учун ташкил этилган ўқув семинарида юқоридаги масалалар муҳокамаси ўрин эгаллаган.
Галдаги жараёнда 20-мактаб ўқитувчиси Эътибор Ҳожимирзаева, 29-мактаб ўқитувчиси Баҳромжон Аҳмедовнинг тренинг машғулоти ўтказилди. Унда замонавий педагогика, хусусан, рус тилини ўқитишнинг энг илғор методлари муҳокамасига эътибор қаратилди. Тренинг машғулотга пухта ҳозирлик кўрган ҳар икки ўқитувчининг фаолияти ҳамкасблар томонидан юқори баҳоланди.
Зулхумор ИСОҚЖОНОВА,
3-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси, доимий фаолият кўрсатувчи тренер.

