ИНСОН ШАЪНИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Мамлакатимизда одам шаъни, қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш асосий масала ҳисобланади. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Чунки Қомусимиз, яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади», -деб ёзиб қўйилган.

Қонуннинг 3-моддасида: «Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш», -дейилган.

Энди одам савдоси билан шуғулланувчи шахс ҳақида ҳам шу модданинг ўзида қуйидагича таъриф берилган: «Мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек, ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашадиган, худди шунингдек, гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса ҳам одам савдосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахс» одам савдоси билан шуғулланувчи шахс ҳисобланади.

Шунингдек, Қонуннинг 15-моддасида одам савдосига жавобгарлик ҳам белгиланган, яъни шундай ишларда айбдор деб топилган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда қонун ҳамма учун баробар. Шунинг учун кишиларимиз барча қонун ва қонуности ҳужжатларини, айниқса, Конституциямизни яхши билишлари лозим.

Отабек ЖЎРАЕВ,

туман прокуратураси терговчиси.