ИХЧАМ ВА КАМХАРЖ ЎТСИН

Тўйлар, оилавий тантаналар ва маъракаларни ихчам ҳамда камхарж ўтказиш, бунда дабдабабозлик, исрофгарчилик, шуҳратпарастликка берилмаслик, миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимизга тўғри келмайдиган салбий иллатларга йўл қўймаслик, бу каби тадбирларни ўтказишда кенг жамоатчиликнинг,  хусусан,  фуқароларнинг  ўзини ўзи бошқариш органлари ва бир қатор жамоат ташкилотларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Туман хотин-қизлар қўмитаси ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларни оилавий турмушга тайёрлаш, тўй-ҳашамларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича давра суҳбатлари, мулоқотлар ташкил этяпмиз. Никоҳдан ўтиш мақсадида ариза берган шахслар ҳамда уларнинг ота-оналари билан яшаш жойларида, маҳаллада суҳбатлар ташкил этиб, уларни никоҳдан ўтказиш тартиби, тўй маросимларини камхарж ва ихчам ўтказиш бўйича тушунтиришлар беряпмиз. Диний идора вакиллари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида «Ёш келин-куёвлар клуби», «Оила мактаби», «Қудалар суҳбати» каби махсус тадбирларимиз янада жонлантирилди. Никоҳдан ўтишга аризани рўйхатдан ўтказилганидан сўнг уч иш кунида никоҳланувчи шахслар яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинларини бу ҳақда хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Зумрат ҚОРАБОЕВА,

туман ФҲДЁ бўлими мудири.