УМРА САФАРИДАН ҚАЙТИШДИ

15-25 март кунлари туманимизнинг 94 нафар фуқароси ҳам Умра сафарига бориш шарафига мушарраф бўлди.

-Мен ҳам юртдошларимиз қатори сафарда бўлиб, чуқур таассуротлар билан қайтдим, -дейди туман бош имомининг ёрдамчиси, гуруҳ раҳбари Абдумалик ҳожи Жўраев. -Намангандан 250 киши, республикамиздан  8,5 минг фуқаро сафарда бўлди. Ҳар йили беш минг киши борарди. Бу йил ўринлар сони кўпайтирилди. Сафарга Тошкентдан жўнадик. Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиб, Маккаи Мукаррамада Умра амалларини бажардик. Бориш-келиш жараёнида бизларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида ифтихор билан гапирсак, арзийди. Шундай саодатли кунларга етказгани учун Яратганга минг бора шукроналар айтамиз. Ҳожилар юртимизга тинчлик, тўкинлик, омонлик, халқимизга бахт-саодат тилаб, дуолар қилдик. Бундай имкониятларни муҳайё этган муҳтарам Юртбошимизга самимий миннатдорлик билдирдик.

Бундай эзгу тилакларни янгичеклик Мавлудахон ҳожи она ва Баҳромжон ҳожи Шариповлар, кўп йиллар туман автомотоҳаваскорлар жамиятида ишлаб, нафақага чиққан Маҳаммаджон ҳожи Нўъмонов ҳам изҳор қилдилар.