ЁШЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ФАОЛЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Куни кеча Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида «Китобсиз келажак йўқ!» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан ижодкор ўқувчилар, фаол китобхонлар иштирокида ўтказилган учрашув ана шундай деб номланди.

Коллеж зали шу куни нафақат шу маскан ўқувчилари, балки ҳудуддаги 2, 12, 14, 18, 41-мактабларнинг китобхон ва ижодкор ўқувчилари билан тўлди.

Ижодкор Абдумалик Юсупов, лойиҳа координатори Абдулҳаким Нишонов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси Дилмурод Абдуқаҳҳоровлар китобхонлик маданияти, ижодий фаолликни ривожлантиришда кўпроқ нималарга эътибор қилиш кераклиги ҳақида мулоҳазалар билдирдилар, ўқувчиларни  қизиқтирган саволларга жавоб қайтар-дилар.

Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, лойиҳа раҳбари, «Уйчинома» газетаси муҳаррири Муҳаммадали Қамбаровлар тадбирда энг фаол иштирок этган ўқувчиларга китоблар совға қилишди.

Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳамда Жийдакапа маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага манзур бўлди. Ушбу тадбир ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда катта аҳамият касб этди.

Ҳабиба БОҚИЕВА,

Фарида ТОЖИАҲМЕДОВА,

2-мактаб ўқитувчилари.