«НУРОНИЙ» СОВҒАСИ
Республика «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов 16-мактабга ташрифи чоғида бу ерда фаолият кўрсатаётган нуронийлар жамоатчилик кенгашининг иш юритишига, ўқувчиларнинг одоби, билим олишга бўлган иштиёқларини кўриб, таълим масканидаги ибратли ишларга юқори баҳо берган эди.
Яқинда жамғарманинг вилоят бўлими раиси ўринбосари Раҳмонжон Эгамбердиев, жамғарманинг туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев мактабга ташриф буюриб, 150 минг сўмлик янги китоблар совға қилишди.
Мактаб директори Раънохон Назарова эътибор учун самимий миннатдорчилик билдириб, бунга таълимдаги ютуқлари билан жавоб қайтаришларини айтди.
Феруза РАҲМАТОВА,
7-мактаб ўқитувчиси.

