Баҳор ифори

Қуёшнинг шуъласи сийпалар юзим,

Ирмоқлар куйига ўйнар чечаклар.

Қувончу шодликдан тўлади кўксим,

Гўёки шаббода кўкка етаклар.

Юракда ғимирлар ажиб туйғулар,

Баҳорнинг нафасин туйганда кўнгил.

Меҳр-муҳаббатдан кетиб қайғулар,

Руҳинг кўтарилар қуш каби енгил.

Тиниқ осмон узра сузар варраклар,

Болалар нигоҳи қувар изидан.

Гоҳ қуёш барқ уриб, ёмғир челаклар,

Уйқусин қочирар ёрнинг кўзидан.

Тош ойна олдида она табиат,

Ўзига оролар бера бошлади.

Яшил либос кийиб, этаги қат-қат

Ой юзига гулгун рўмол ташлади.

Маҳлиё АБДУЛАЗИЗОВА,

18-МТМ тарбиячиси.