КАСБИНИ ЭЪЗОЗЛАГАНЛАР

Мухаррамхон Рўзиқулова ўттиз беш йил 27-мактабгача таълим муассасаси(МТМ)да тарбиячилик қилиб, қадр топганлардан. 1979 йили муассаса ташкил бўлганида мудиралик қилган Раҳимахон Райимова, ошпаз бўлиб ишлаган Озодахон Довиловалар бугун кексалик гаштини суришяпти.

Яқинда муассасада бўлиб ўтган тадбирда бу фахрийларга алоҳида иззат-икром кўрсатилди. Муассаса мудираси Маҳмудахон Қаҳҳорова эзгу тилаклар билдириб, уларга эсдалик совғалари топширди.

***

Худди шундай тадбир 23-МТМда ҳам бўлиб ўтди. Байрамона безанган муассаса ҳовлисида дастурхон ёзилиб, ҳамкасблар бир-бирларини Наврўз билан қутлашди. Ўзининг қутлуғ ёшини қарши олган, салкам ўттиз йил тарбиячи бўлиб ишлаган Муборакхон Ёқуббоева пенсияга кузатилди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев, 24-мактаб директори Азизахон Абдуллаева, муассаса мудираси Ёқутхон Раҳимовалар юбилярни қутлаб, эсдалик совғалари тақдим қилишди.