ҲАРБИЙЛАР ҲУЗУРИДА
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан туманимиздаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар билан учрашув ташкил этилди. Унга туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулло Абдуллаевлар ташриф буюриб, Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматни шараф билан бажарган ёшларга имтиёзлар ҳақида маълумот бердилар. Учрашув ниҳоясида улар ҳарбий қисм кутубхонасига китоблар совға қилишди.

