МУЗЕЙГА САЁҲАТ

Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмасининг «Ёшлар тарбияси – кексалар нигоҳида» мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида турли миллат вакилларидан иборат ёшлар иштирокида вилоят маданият ва тарих давлат музейига саёҳат уюштириш режалаштирилган эди. 28 март куни қирқ нафар ўқувчи музейга саёҳат қилди.

Ўқувчиларни туман ҳокими Абдуғани Турдиев, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев саёҳатга кузатиб, яхши таълим-тарбия олишлари, Ватанга муносиб фарзанд бўлишларини тилашди.

Вилоят музейига саёҳат давомида ўқувчилар фонд, тарих ва мустақиллик, табиат, маънавият, санъат ва адабиёт, археология бўлимларидаги «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонлар, қушлар экспонатлари, шоир ва ёзувчилар, рассомлар ҳаёти ва фаолияти, қўлёзма ва қадимий китоблар билан яқиндан танишдилар. Ўқувчилар ширинликлар билан сийланди. Улар саёҳатдан бир олам таассуротлар билан қайтишди.

Соҳиба АЛИМАТОВА,

1-мактаб ўқитувчиси.