ОРТИҚЧА ТАШВИШДАН ФОРИҒ БЎЛАЙЛИК
Туман ҳокимлигида тўй-ҳашам, марҳумлар хотирасига бағишланган маросимларни камчиқим ва камхарж ўтказишда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Уни «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси в.б. Абдимуталли Нажмиддинов очди ва олиб борди.
Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафисахон Мамасолиева, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, туман ФҲДЁ бўлими мудири Зумрат Қорабоева, Навоий МФЙ раиси Дилбархон Умрзоқова тўй ва бошқа маросимларда тобора авж олиб бораётган ортиқча дабдабабозликка узил-кесил чек қўйиш пайти келганини, бу ишда барча фаоллар ҳамкорликда ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлашди.
Йиғилишда мавзу юзасидан муҳим масалалар белгилаб олинди.
Фотима АБДУҒАФФОРОВА,
1-мактаб ўқитувчиси.

