ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН ЎҚУВЧИ

Мактабимизда ана шу мавзудаги кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда ҳудудларда ғолибликка эришган 2, 3, 5, 19, 23, 26, 34, 37, 38-мактаблар ўқувчилари 4 та шарт: таништирув, ўзбек билимдони, китобхон саводхонлиги, китобхонликни тарғиб қилишда ўз иқтидорлари, ижодкорлик қобилиятларини намоён этдилар. Якунга кўра, 1-ўринни 19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Мумтозбегим Жамолиддинова, 2-ўринни 23-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шоҳида Маҳаммадалиева, 3-ўринни 26-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Зебо Иброҳимова эгаллашди.

Танлов ғолибларига туман АРМнинг фахрий ёрлиғи ва китоблардан иборат эсдалик совғалари топширилди.

Насиба ТУРСУНОВА,

26-мактаб қошидаги туман АРМ методисти.