ИЗЛАНИБ, ИНТИЛИБ, ТАШАББУС КЎРСАТИБ…

Ҳозирги кунда биз, педагоглардан талаб қилинаётган энг долзарб вазифа бу келажак авлодни тарбиялашда, баркамол бўлиб ўсишларида изланиб, интилиб, ташаббус кўрсатиб, фаолият кўрсатишдир. Мактабимизда барча педагоглар шу талаблар асосида ишламоқдалар. Айниқса, 4-“А” синф раҳбари Мавлудахон Маҳмудова ҳам шулар қаторидан ўрин олган. М.Маҳмудова ўзининг 26 йиллик тажрибасига таянган ҳолда ёш авлодга билим бериб келмоқда.

У ўқувчилар билан ўқиш фанидан “Шоира ҳикояси” мавзуси асосида очиқ дарс ташкил қилди. Дарс янги педагогик технология асосида, методиканинг “Венн диаграммаси”, “Тармоқлаш”, “Балиқ скелети”, “Бошқотирма”, “Саҳна кўринишлари”, “Гуруҳларда ишлаш”, “Баҳри байт” усулларини қўллаб, АКТдан, мультимедиалардан фойдаланди. Фанларга, ҳаётга боғланиб, сиёсий билимларини, ҳаракатлар стратегияси йўналишларини намоён қилди. Ўқувчилар ўз билимларини, устоздан ўрганган ўгитларини дарсда яққол кўрсата билдилар. Улардан З.Маматхонова, Х.Иззатуллаева, О.Қозоқжонов, М.Неъматиллаевалар фаол қатнашдилар. Дарсни кузатган туман ХТБ услубчиси С.Ғойипова уни туманда оммалаштиришга тавсия қилди.

Ҳ.АТАБОЕВА,

39-мактаб ўқитувчиси.