ТОМОРҚА – ХАЗИНА
Ўтган йили туман ҳокимлигининг ташаббуси билан «Умид ниҳоллари» болалар оромгоҳининг бўш ётган экин майдонлари фойдаланиб туриш учун туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфига ўтказилган эди. Бугун оромгоҳда бўлган киши бу ердаги ўзгаришларни кўриб, ҳайратланиши турган гап.
Бошқарманинг Ёркатай ҳудуди бўйича йўл бригадири Абдувоҳид Мўминов салкам йигирма йилдан буён томорқадан унумли фойдаланиб, даромад олишни устози Нурмирза Комиловдан яхши ўрганган. Унга ишонч билдирилди. Бугун шогирдлари Бахтиёр Дадахонов, Замира Дадахонова, Дилмурод Меҳмоновлар билан ишдан ташқари ҳолатларда оромгоҳдаги иккита иссиқхона, ўн сотих жойда саримсоқпиёз, бодринг, сабзи билан бирга арча, каштан кўчатларини етиштиряпти.
-Олди маҳсулотларимизни биринчи навбатда ишчи-ходимларимизга тарқатдик, -дейди туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Султонмаҳмуд Акралов. -Бундан уларнинг оила аъзолари ҳам хурсанд.

