Она тилим

Сен онамнинг алласидан яралган,

Сенга доим муқаддас деб қаралган,

Сенинг номинг олам узра таралган,

Буюк тилим ўзингдирсан, ўз тилим.

Сен борсанки, сўзларимда бор маъно,

Барча тилдан бебаҳосан, сен аъло,

Сен бўлмасанг, билгин, менга тор дунё,

Буюк тилим ўзингдирсан ўз тилим.

Шоҳсанам АБДУҚОДИРОВА,

21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.