ИНГЛИЗ ТИЛИ САБОҚЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида 1-мактабда ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу мазкур масканда «Чет тили дарсларида компетенцияни шакллантириш усуллари» мавзусида ўтказилган амалий семинар иштирокчилари томонидан ҳам эътироф этилди.

Фан ўқитувчилари Дониёр Пўлатовнинг мавзу бўйича маърузаси, Гулнора Мамажонованинг «Биз Лондонга бормоқчимиз», Назокат Аҳмадалиеванинг «Ёмғирли» мавзусидаги очиқ дарс машғулотлари, тўгарак аъзолари иштирокидаги «Биз инглиз тилини ўрганамиз» мавзусидаги тадбир барчада катта таассурот қолдирди. Саидахон Мирзаева, Саидахон Нишоновалар раҳбарлигидаги 4-«А» ҳамда 4-«Б» синфлар ўқувчилари машғулот жараёнларида пухта билим олишаётганини кўрсатишди. Мактабда тўпланган тажрибаларни туманда оммалаштиришга тавсия этилди.

Муяссар ЛАТИФЖОНОВА,

37-мактаб ўқитувчиси.