САХИЙ ҚАЛБЛАР САХОВАТИ
Мактабимизда «Сахий қалблар саховати» мавзусида хайрия марафони бўлиб ўтди. Унда туман халқ таълими бўлими мудири Ҳусниддин Маҳмудов, «Китобсиз келажак йўқ!» лойиҳаси раҳбари, «Уйчинома» газетаси муҳаррири Муҳаммадали Қамбаров, вилоят ахборот ресурс маркази вакили Холисхон Абдуқаҳҳорова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиевлар қатнашдилар.
Тадбирни мактабимиз директори Раҳматилло Валиев очди. Ўқувчилар томонидан китоб ҳақида шеър ва она-Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар меҳмонларга тақдим қилинди. Ушбу тадбирга келган меҳмонлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, очиқ савдо китоблар ярмаркасидан 3200 минг сўмлик 226 номдаги китобни мактаб кутубхонасига туҳфа этишди.
Машҳура АЛИЕВА,
20-мактаб кутубхоначиси.

