УЧИНЧИ БОСҚИЧДАГИ МУВАФФАҚИЯТ
Мамлакатимизда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, умидли спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Умид ниҳоллари» спорт мусобақасининг учинчи – вилоят босқичи якунига етди. Қувонарлиси, ушбу нуфузли мусобақада туманимиз жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Ушбу муваффақиятга волейболчи ўсмирлар ва қизлар, эркин курашчилар (1-ўрин), турон якка курашчилари, бадминтончилар (2-ўрин), баскетболчи ўсмирлар ва қизлар, белбоғли курашчилар, таэквондочилар (3-ўрин)нинг улкан ҳиссалари бор.
Туманимиз терма жамоасининг ғалабали одимлари туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, 1- ва 2-БЎСМ, тумандаги умумтаълим мактабларининг ҳамкорликдаги тизимли ишларининг натижасидир.
Собиржон ЖЎРАЕВ,
БСРЖ туман вакили.

