СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШ
26-мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган семинар айни шу мавзуда бўлди.
-Белгиланган меъёр талабларига асосан, ҳар бир бола кунига 250 граммдан биринчи овқат, 150 граммдан иккинчи овқат, 50 граммдан салат истеъмол қилиши, 200 граммдан компот ичиши керак.
-Бунинг учун сифатли қишлоқ хўжалик, гўшт, сут, озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилмоқда, -дейди муассаса мудираси Гулчеҳра Мўйдинова. -Хўжалик ишлари мудири Даврон Турғунов, ҳамшира Мунира Эргашева маҳсулотларнинг сифатли олиниши ва тайёрланишини доимий назоратга олишган.
Муассасада бўлиб ўтган ҳудудий семинарда МТМ мудиралари иштирок этиб, бир кунлик овқатланиш бўйича ташкил қилинган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Дилфуза ҒОЙИБОЕВА,
33-МТМ ходими.

