ОМАД СЕНГА, ОТАБЕК!
Отабек Аҳмаджонов зиёли оилада туғилиб, вояга етган. Отаси Нодирбек, онаси Нилуфар рус тили фани ўқитувчилари. Оилада тўнғич фарзанд бўлган Отабек спортга, хусусан, шарқ якка курашларига иштиёқи баланд эди. Шу боис, «Қўл жанги» спорт тури билан астойдил шуғулланди. Вилоят, республика босқичларида бир неча бор совриндор бўлган. Бу унинг кейинги фаолиятида ҳам асқотди. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган Отабекнинг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги, Ватанга садоқатини инобатга олиб, ҳарбий хизматни давом эттиришни таклиф қилишди. Ҳозирда Самарқанддаги ҳарбий қисмда хизматни давом эттираётган ҳамюртимизга келгуси ишларида омад тилаймиз.

