МЕҲНАТЛАРИ РОҲАТИНИ КЎРИБ…

Зиёкор маҳалласида яшовчи Абдуҳомид ота Ҳожиев яқинда табаррук саксон ёшни қарши олдилар. Отахон Тошкент халқ хўжалигини механизациялаш техникумини тамомлаб, асосан собиқ Охунбобоев, Калинин номли хўжаликларда механиклик қилди. Умр йўлдоши Холайим ая ҳам хўжаликда ишлаб, пудратчилик қилди, ипак қурти парваришлади. Теримда юз килограммдан ошириб пахта териб, намуна бўлган. Юзларидан нур ёғилиб турган икки нуроний Маҳаммадали, Абдумажид, Абдумалик, Абдурашид, Абдурасул, Тўтиё каби фарзандларини эл-юрт корига ярайдиган қилиб тарбиялашди. Бугун бирлари тадбиркор, яна бирлари фармацевт, ҳайдовчи. Фарзанд ва саксондан ортиқ набиралар ардоғида бўлган бу кексалар ҳалол ва фидойи меҳнатлари роҳатини кўриб, шукроналик билан яшамоқдалар.