ҲУРМАТИМИЗ ЧЕКСИЗ
Мен ўтган асрнинг қирқинчи йилларида бутун дунёни ларзага келтирган қирғинбарот урушнинг инсоният бошига қанчалик оғир мусибатлар солганини ота-боболаримизнинг ҳикояларидан кўп эшитганман. «У кунларни биз кўрдик, бошқалар кўрмасин», -деб доимо айтишарди. Ҳақиқатан ҳам, кўҳна тарих ҳозиргача бунчалик кўп қон тўкилган жангу жадални кўрмаган. Эллик миллиондан зиёд инсоннинг қурбон бўлишига олиб келган уруш келтирган офат ва кулфатни ҳеч ким ҳеч қачон унутмайди.
Биз Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлар эканмиз, фашизмга қарши курашга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг, шунингдек, Ватанимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилган ҳар бир кишини ёдга оламиз. Айни пайтда атрофимиздаги фахрийларга ҳурмат кўрсатишни ҳам унутмаймиз.
Эътиборхон ЙЎЛДОШЕВА,
37-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

