ҲАЙДОВЧИНИНГ ЎҚУВСИЗЛИГИ ОҚИБАТИДА
Автомобилни бошқариш ҳайдовчидан жуда катта масъулият ҳамда малакани талаб қилади. Чунки озгина ўқувсизлик ёки бефарқлик ортидан бир қанча муаммони сотиб олиш ҳеч гапмас. Машинага путур етгани, соғлигингга хавф солингани қолиб, бошқа яна кимнингдир ҳаловатини ўғирлайсан.
Ҳамюртимиз О.Ф. (исм-фамилиялар ўзгартирилган) билан шундай воқеа содир бўлди.
О.Ф. бошқарувидаги «Камаз» русумли, 50 N 339 LA давлат рақам белгили автомашинасида Наманган – Андижон давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг иккинчи даражали йўлидан чиқиб кетиши натижасида, йўлнинг асосий қисмида ҳаракатланиб келаётган М.Ю. бошқарувидаги «Нексия» русумли, 60 592 SAA давлат рақам белгили автомашина билан тўқнашув содир этиб, М.Ю.га тан жароҳати ҳамда автомашинага моддий зарар етказади.
Ушбу иш туман маъмурий судида кўриб чиқилиб, айбдор О.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддасига биноан жарима жазоси тайинланди.
А.МИНГБОЕВ,
туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси,
М.ОХУНОВА,
туман маъмурий судининг архивариуси.

