КИРОЙИ ОТАНГ ШУНДАЙ БЎЛСА…
Боймирза ҳожи Холматов бизнинг отамиз эдилар. Ёруғ оламни тарк этганларига ҳам тўрт йилдан ошди. Бу йиллар давомида бирор лаҳза йўқки, падари бузрукворимиз эсланмаган. Билганларимиз, эшитганларимиз асосида отамизнинг ҳаёт йўлларига назар ташласак, юракларимиз энтикиб кетади. Шу қадар матонат, сабр-тоқат, чидам, салоҳият, қатъият, уддабуронлик, камтарлик, ширинсўзлик… Эҳ-ҳе, яна қанча биз билмаган сифатлар соҳиби эдилар отажонимиз.
Туманда соғлиқни сақлаш иши ривожига қўшган ҳиссалари, 22 йил бош врач сифатида фаолият юритганликлари кўпчилик сафдошлари, шогирдлари томонидан эътироф этилади.
Болаликларида тортган қийинчиликлар, ўсмирлик чоғларидаги оғир ва машаққатли меҳнат, талабалик даврларидаги етишмовчиликлар ҳақида ўйласак, отамиз бунга қандай бардош берганликларини, шундай шароитда қандай қилиб юксак натижаларга эришганларини тасаввуримизга сиғдиролмаймиз.
Отамиз намунали оила бошлиғи сифатида бизларни ўқитиб, элга қўшдилар. Тажрибали устоз сифатида кўплаб таниқли шифокорларни тарбиялаб, етиштирдилар. Садоқатли дўст сифатида дўст-биродарлари қалбидан муносиб ўрин олдилар. Падари бузрукворимиз меҳнатлари муносиб тақдирланиб, кўплаб нишон, медаль ва унвонларга сазовор бўлганлар.
Бахтиёр ХОЛМАТОВ.

