МУСТАҲКАМ ИШОНЧ ТУЙҒУСИ

Халқимизда «Ҳукмдор қаерга қадам қўйса, ўша ерга барака ёғилади», -деган гап бор.

Кузатиб боряпмизки, муҳтарам Юртбошимиз қайси вилоятга борсалар, у ердаги аҳвол билан, аҳолининг яшаш тарзи билан атрофлича танишиб, ютуқ ва камчиликларга холисона баҳо бериб, катта-катта режалар белгилаб бермоқ-далар. Юрт раҳбари олиб бораётган одилона сиёсатга қўшни, қардош халқлар ҳавас билан қарамоқдалар. Президентимизнинг 2 май куни вилоятимизга ташрифлари барчамизга шодлик, хуррамлик ато этди. Вилоятимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан, аҳолимизнинг фаоллигидан мамнун эканликлари ва келажагимиз учун белгилаб берилган улуғвор вазифалар, наманганликларга бўлган юксак ишончлари қалбимизни фахру ғурурга тўлдирди. Айниқса, Президентимизнинг: «Наманган – зиёлилар юрти, бу ерни маърифат масканига айлантирамиз», -деган сўзлари бизларга куч-ғайрат ва буюк келажакка мустаҳкам ишонч туйғуларини бахш этди.

Президентимизнинг бу фикрлари замирида зиёлиларга, педагог-устозларга бўлган юксак ишонч ётганлиги боис, биз, таълим-тарбияга мутасадди бўлган ўқитувчилар ва мураббийлар бор куч-имконимизни, билим ва тажрибамизни ана шу ишончни шараф билан оқлаш учун ишга солмоғимиз лозим бўлади. Ёшлар келажак ворислари экан, уларни чинакам маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялаш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Ойдина ОЛИМОВА,

7-МТМнинг мусиқа раҳбари.