ҲАМИША ИЗЗАТДА
Маълумки, кексаларни эъзозлаш, уларга иззат-икром кўрсатиш халқимизнинг асрлар оша қийматини йўқотмай келаётган фазилатларидан биридир.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда ҳам байрам муносиб тарзда нишонланди. Болалар юқумли касалликлар бўлимидаги тадбирда ўттизга яқин фахрийга эҳтиром кўрсатилди. Бўлим ташкил бўлишида меҳнатлари сингган меҳнат фахрийси Абдухалил Жалилов, туман «Саломатлик» маркази директори Аҳмаджон Юсупов, бўлим мудири Рустамжон Эргашевлар йиғилганларга эзгу тилаклар билдиришди.
Ёркатай МФЙда бўлиб ўтган тадбирда туман Кенгаши депутати Парпибой Улуғхўжаев, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар фахрийларни байрам билан қутлашди.

