ТЕНГДОШЛАРИГА ЎРНАК

Мадина Олимжонова мактабимизнинг энг фаол, аълочи ўқувчиларидан. У бир неча йилдан буён 2-БЎСМда  мураббий Анваржон Тошпўлатов  қўл остида спортнинг ушу санда тури бўйича маҳоратини ошириб бормоқда. Мадина яқинда Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Масканимизда  она тили ва адабиёт фанидан «Мен ҳам чемпион бўламан» мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Унда барча ўқувчилар ўз фикрларини баён этишди. Мадинага ҳавас қилганлар кўпчиликни ташкил этгани бизни ҳам қувонтирди.

Феруза КАРИМОВА,

Феруза МУҲИТДИНОВА,

3-мактаб ўқитувчилари.