МАФТУНАНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ

Жийдакапа қишлоғининг Даҳиякота ма-ҳалласида туғилиб ўсган Мафтуна Мирзааҳмедова бир неча йилдирки, спортнинг таэквон-до (ITF) тури билан шуғулланади. У спортнинг бу турига болалигидан, яъни 24-мактабда ўқиб юрган кезларидан қизиққан.

Мафтуна 2014 йили АҚШда ўтказилган жаҳон чемпионатида 2-, 2016 йили пойтахтимизда бўлган Ўзбекистон кубогида 3-, 2017 йили III Осиё очиқ чемпионатида таэквон-до (ITF) турининг ТИЛ йўналишида 2-, спаррингда 3-ўринларни эгаллаган.

Яқинда Мафтуна Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иккита йўналиш бўйича 1, 2-ўринларни қўлга киритди.

Ўзида мардлик, ирода ва чидам мужассам, қалбида эса шижоат, эртанги кунга умид туйғулари жўш ураётган Мафтунадай қизлар сафи кенгаяверсин.

Дурдона МАМАЖОНОВА,

Уйчи спорт коллежи ўқитувчиси.