МУНОЗАРА ВА МУШОҲАДАГА БОЙ ТАРЗДА
«Китобсиз келажак йўқ!» лойиҳаси доирасида навбатдаги «Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш» мавзусидаги учрашув Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида ҳудуддаги 10, 13, 31, 33, 38-мактабларнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбир 10-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Дилфуза Турсунова, Ҳалима Мўминова, кутубхоначиси Шоира Сайдазимова раҳбарлигида иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиши билан бошланди. Унда ҳавола қилинган «Тановор», «Мустаҳзод» рақслари, Муҳаммад Юсуф ижодидан намуналар, «Шум бола» асаридан саҳна кўриниши йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари билан лойиҳа раҳбари, «Уйчинома» газетаси муҳаррири Муҳаммадали Қамбаров, 10-мактаб директори Шоирахон Нуриддинова, меҳнат фахрийси, жамоатчи мухбир Боқижон Юсупов маърузалари тингланди. Бирлашганлик ижодкор Абдулло Шерматов, 10-мактаб ўқувчиси Шерзод Йигиталиев ўз ижодларидан намуналар ўқишди. Лойиҳа координатори Абдулҳаким Нишонов китоб мутолааси ва китобхон-лик маданиятини ошириш бўйича ўқувчи-ёшлар билан мулоҳаза ва мунозарага бой бўлган давра суҳбати олиб борди.
Тадбир давомида фаол иштирок этган ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.
Ўктабар БОЙМИРЗАЕВА,
10-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

