МАЪНАВИЯТ БУЛОҒИ

Китоб бу – мўъжиза, унга бўлган меҳр-муҳаббат бола дунёқарашини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Шу боис ёш авлод онгу шуурида китоб мутолаасига бўлган қизиқиш ва интилишни ошириш алоҳида аҳамият касб этади.

Мактабимизда «Мактаб – кутубхона – оила – жамоат ташкилотлари» ҳамкорлиги доирасида хайрия тадбири ўтказилди.

Кеча ўқувчи-ёшлар ижросидаги ифодали ўқиш, театр томошалари, куй-қўшиқлар билан ёдда қолди. Шу куни мактаб кутубхонасига саховатли меҳмонлар томонидан китоблар совға қилинди.

Тадбир сўнгида мактабимиз директори Улфатхон Қамбарова сўзга чиқиб, ҳомийларга миннатдорчилик билдирди.

Сайёра ЭРГАШЕВА,

25-мактаб кутубхоначиси.