«НУРОНИЙ» СОВҒАСИ

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси томонидан «Ёшлар тарбияси – кексалар нигоҳида!» лойиҳаси доирасида «Анъана ва урф-одатларимиз – бебаҳо бойлигимиз» деб номланган танлов ўтказилди.

Белгиланган шартларни тўлақонли бажарган Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Ғайрат педагогика ва Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежлари жамоаларига насиб этди. Танловда Уйчи саноат, транспорт ва алоқа, Уйчи қишлоқ хўжалик, Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежлари жамоалари ҳам фаол қатнашдилар. Лойиҳа раҳбари, жамғарма туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев ғолиб ва фаол қатнашган жамоаларга китоблар туҳфа қилди.

Наргиза ЖАМОЛИДДИНОВА,

8-мактаб ўқитувчиси.