ИЛК ЁЗУВ КАШФИЁТИ
Инсон учун энг яхши дўст китобдир. Китоб яратилиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ҳозирги китобларнинг илк аждодлари қадимги тош даврига бориб тақалади. Дастлабки ёзувлар, асосан, инсонлар томонидан қоятошларга ўйиб ёзилган. Кейинчалик пальма дарахти барглари, сопол, тош плиталарга ёзилди. Шарқ мамлакатлари, қадимги Рим ва Юнонистондаги нодир асарлар папирусга битилган. Эрамизнинг II асрида Пергам(ҳозирги Туркиянинг Бергам шаҳри)да ҳайвонлар терисидан пергам (пергамент)ни ихтиро қилганлар. Қоғознинг ихтиро қилиниши китоб тарихида янги давр очди ва қоғоз китобнинг кўпайишига ва тарқалишига кенг имконият яратди. Китоб пайдо бўлгандан бери инсонга ҳамроҳлик қилиб келади. Китоб ҳамма давр ва халқларнинг энг улкан кашфиёти бўлиб, аждодларнинг тажрибасини жамлаш ва жамғаришга кўмак беради. Қабилалар, одамлар, даврлар йўқолиб кетаверган, аммо китоб қолаверган. Бугун фаннинг энг илғор ютуқларидан интернет сайтлари-ю бошқа турли электрон воситалари орқали ҳам хабар топиш мумкин, бироқ улар зинҳор китоб ўрнини боса олмайди.
Ҳамзахон МАМУТХЎЖАЕВА,
23-мактаб ўқитувчиси.

